Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ПФЛ Спорт бўлими ходими таъмагирлик қилгани учун қўлга олинди
Профессионал футбол лигаси Спорт бўлими мутахассиси Р.К таъмагирлик билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, у Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Иттифоқ" жамоасини Про-лиганинг "В" лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.
Бу ҳақида хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказди. Тадбир натижасида Р.К Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ёнида 1 500 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Қайд этилишича, Р.К ва унинг таъмагирликка қўл урган жиноий шериклари қонун олдида жавоб беради.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси кимки порахўрлик, таъмагирлик орқали ўзбек футболи ривожига тўсқинлик қилишга уринадиган бўлса, қонунда белгиланган қатъий жазога тортилиши бўйича огоҳлантиради.
Мавзуга оид
16:01 / 02.06.2026
Ҳуқуқ органлари ходимлари пора олишни рад этгани учун мукофотланиши тўғри эмас — Аксилкоррупция агентлиги
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
15:25 / 29.05.2026
Фарғонада банкир, Жиззахда ҳокимлик мансабдори пора билан ушланди
08:29 / 26.05.2026