Жаҳон | 07:33 / 19.01.2019
7468
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика билан чегарада девор қурилишига қарши чиқаётган демократларга ғишт юбормоқчи

Фото: AP Photo / Gerald Herbert

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорларини конгрессда АҚШ ва Мексика чегарасида девор қурилишига қарши чиқаётган демократлар етакчиларига жўнатиш учун ғишт сотиб олишга маблағ хайрия қилишга чақирди. Бундай эълон Трамп штабининг хайрия йиғиш бўйича расмий сайтида жойлаштирилган.

Таъкидланишича, бундай ғиштларни биринчилардан бўлиб демократларнинг вакиллар палатаси ва сенатдаги етакчилари Нэнси Пелоси ва Чак Шумер олади.

“Президент Трамп Чак ва Нэнсида Америка халқига қулоқ солишдан бошқа илож қолмайдиган ажойиб ғояни билдирди. Биз девор ғояси ишлаётганини исботлаш учун уларнинг офисларига 100 мингта ғишт жўнатишни олдимизга мақсад қилиб қўйдик”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, бир ғиштни сотиб олиш ва демократларга жўнатиш 20 долларга тушади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид