Бизни юбилей кутмоқда: Ниҳоят, Австралия дарвозасини ишғол этиш вақти келди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралия терма жамоаси билан расмий учрашувларда уч бора дуч келган. Ҳар уч учрашувда австралияликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқ томони — ўзбек футболчилари ҳали «соккеруз»лар дарвозасига ҳаттоки гол ура олишмаган.
Демак, олдинги учрашувларда гол уролмаганимиз учун ғалаба қозонолмаганмиз. Агар йигитларимиз Австралия терма жамоаси дарвозасини ишғол этишни уддалай олишса, буёғи силлиқ кетади, деб умид қилса бўлади.
Яна бир қизиқарли жиҳат, 2011 йилдан буён — роппа-роса 8 йил давомида бу икки терма жамоа ўзаро рўбарў келмаган. Яъни, жамоалар узоқ йиллардан сўнг бир-бирларига қарши майдонга тушишмоқда. Қарийб, бир-бирининг майдондаги ўйинидан, салоҳиятидан бехабар.
Нақадар нохуш бўлмасин, ўтган учрашувларни ёдга олайлик.
1. ЖЧ-2010 IV босқич саралаш учрашуви. 2008 йил 10 сентябрь. Тошкент.
ЎЗБЕКИСТОН – АВСТРАЛИЯ 0:1 (0:1)
Гол: Скотт Чипперфельд (26)
2. ЖЧ-2010 IV босқич саралаш учрашуви. 2009 йил 1 апрель. Сидней.
АВСТРАЛИЯ – ЎЗБЕКИСТОН 2:0 (0:0)
Голлар: Жошуа Кеннеди (66), Ҳарри Кюэлл (73-пенальти)
3. Осиё-Кубоги 2011. Ярим финал. 2011 йил 25 январь. Доҳа.
ЎЗБЕКИСТОН – АВСТРАЛИЯ 0:6 (0:2)
Голлар: Ҳарри Кюэлл (5), Саша Огненовский (35), Дэвид Кэрни (65), Бретт Эмертон (73), Карл Валери (82), Робби Круз (83).
Яна бир қизиқ факт: таниқли журналист ва футбол функционери Алишер Никимбаевнинг таъкидлашича, Қатарда ўтган Осиё кубоги учрашувидаги Ўзбекистон – Австралия учрашуви миллий жамоамизнинг расмий ўйинлардаги 100-учрашуви бўлган. Эртага бўлиб ўтадиган Австралия – Ўзбекистон учрашуви ҳам МТЖнинг юбилей — 150-учрашуви бўлади.
Нохуш анъаналарга чек қўйилиши ва юбилей учрашув ғалаба билан якунланишини миллионлаб футбол мухлисларимиз орзиқиб кутишмоқда. Футболчиларимизга омад ва муваффақият ёр бўлсин!
Мавзуга оид
18:51 / 21.11.2024
Таҳлил. Миллий жамоада «3-4-3»ни қандай ишлатяпмиз?
13:11 / 21.11.2024
We Global Football: Ўзбекистон Осиёдан ЖЧ-2026га тўғридан тўғри йўлланмага эга чиқиш учун 4-даъвогар
15:20 / 20.11.2024
«Икки қутбли жамоа». Натижа, ўйин, истеъфо ва имкониятлар ҳақида
01:45 / 20.11.2024