Жаҳон | 08:30 / 21.01.2019
11366
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған ва Трамп Сурия бўйича келишиб олди

Фото: EPA

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Америка етакчиси Дональд Трамп телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, томонлар Сурияда хавфсизлик ҳудудини яратиш бўйича музокараларни тезлаштиришга келишиб олишди.

Таъкидланишича, Трамп ва Эрдўған, шунингдек, минтақада ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларининг қолдиқларини йўқ қилиш бўйича чоралар кўришга ҳам рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Туркияга иқтисодий чоралар билан таҳдид қилганди.

Мавзуга оид