Ҳукумат меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритди
Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, қарор Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш, шунингдек меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимлар иш ҳақи миқдорини жадал равишда оширишни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасининг “Тариф коэффициентлари” устунидаги “2,476”, “2,725”, “2,998” рақамлар тегишли равишда “2,847”, “2,997”, “3,148” рақамлар билан алмаштирилди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилди.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юкланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
08:00 / 07.09.2024