Жаҳон | 16:46 / 21.01.2019
31572
1 дақиқада ўқилади

Исроил Эрон билан очиқчасига қарама-қаршиликка киришди

Фото: Mussa Qawasma / Reuters

Исроил Эрон билан очиқ қарама –қаршиликка киришди, деди Исроил разведка ва транспорт вазири Исраэл Кац. Бу ҳақда The Jerusalem Post газетаси хабар бермоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, Исроил ҲҲКнинг Эроннинг Суриядаги «Ал-Қудс» бўлинмаларига берган зарбаси уларнинг қўмондони Қосим Сулаймоний ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига йўлланган аниқ хабардир.
«Бизнинг сиёсатимиз ўзгарди. Бу Эрон билан очиқча қарама-қаршилик ҳисобланади. Керак бўлса, буни янада кучайтирамиз», деди Кац.

20 январь куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам ана шундай баёнот билан чиққанди. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг Сурияда бўлишига қарши курашиш Тель-Авивнинг доимий сиёсатидир.

Мавзуга оид