Исроил армиясининг твиттерда маълум қилишича, Суриядаги Эрон нишонларига авиазарба берилган.

«Исроиллик ҳарбийлар Сурия ҳудудидаги «Ал-Қудс» Эрон кучларининг нишонларига зарбалар бермоқда», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Исроил армияси Сурия қуролли кучларини уларга халақит беришга бўлган уринишлардан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Эронга зарба бериш режалари маълум бўлганди.