Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги туман ва қишлоқларда янги оралиқ бекатлар қурилади. Бу ҳақида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари Даврон Деҳқонов Kun.uz мухбирига маълум қилган.

Агентлик раҳбари Тошкентдан бошқа жойлар жамоат транспорти, вокзал ва бекатлар етарли даражада имкониятлар билан таъминланмаганига тўхталиб ўтади.
Даврон Деҳқоновнинг айтишича, агентлик дастурида 2019 йилдан бошлаб вилоятлар кесимида ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ва хусусий шерикчилик асосида тадбиркорлар билан зарур шароитлар яратиб берилиши ўрин олган. Узоқ қишлоқлардаги таъмирталаб бекатларга эътибор қаратилади ва оралиқ бекатлар мавжуд бўлмаган жойларда эса қурилиш ишлари олиб борилади.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари Даврон Деҳқонов билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини Kun.uz’нинг YouTube ва Mover’даги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: YouTube















