2019 йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Истиқлол маҳалласида жойлашган “Хўжа Зиёвуддин жоме масжиди”нинг том қисми 40 кв метр майдонда ёниб зарарланган.

Фото: dyxx.uz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби - масжиднинг том қисмига ўрнатилаётган гумбазни пайвандлаш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши. 

Фото: dyxx.uz

Ёнғинни бартараф этишга 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 181 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: dyxx.uz