Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея дунёдаги энг инновацион давлат номини сақлаб қолди
Фото: Bloomberg
Жанубий Корея дунёдаги энг инновацион давлат номини сақлаб қолди. Бу ҳақда Bloomberg Innovation Index томонидан эълон қилинган маълумотларда айтилади. Рейтинг еттита омилни ҳисобга олади: патент фаолияти, илмий ходимларнинг зичлиги, олий таълим, технология компаниялари жойлашуви, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш қўшимча қиймати ва тадқиқот харажатлари.
Жанубий Корея олтинчи маротаба рейтингда биринчи ўринни эгаллади, лекин бу сафар Германия унга жуда яқинлашиб олди, у ўтган йил икки ўринга кўтарилди. Учинчи ўринда Финляндия, тўртинчи Швейцария, бешинчи Исроил. Шунингдек, Сингапур, Швеция, АҚШ, Япония ва Франция ҳам биринчи ўнталикка кирди.
Энг яхши ўсишни Руминия кўрсатди, у олти позицияга кўтарилди ва ҳозир 29-ўринни эгаллаб турибди. Украина энг ёмон пасайишга эга, у етти позиция йўқотди ҳамда 53-ўринга тушиб кетди. Хитой ўз позициясини уч пунктга яхшилади, бироқ 16-поғонани эгаллаб, барибир топ-15га кирмади. Россия икки позицияни йўқотди ҳамда энди 25-ўринда.
Рейтингда жами 60 мамлакат бор. Охирги ўринларни Саудия Арабистони, Қатар, Чили, Мексика ва Вьетнам эгаллаган. Марказий Осиёдан бирорта давлат рейтингда йўқ.

Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026