Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Мадурони қўллаб-қувватлаб чиқди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Лотин Америкаси мамлакатида кузатилаётган норозилик намойишлари фонида венесуэлалик ҳамкасби Николас Мадурони қўллаб-қувватлаши ҳақида айтди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг расмий вакили Иброҳим Калин твиттердаги саҳифасида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, Эрдўған Венесуэла раҳбари билан боғланиб, унга қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган.
«Биродарим Мадуро, ҳаммаси жойида бўлади! Биз сиз билан биргамиз», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради Калин.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Туркия давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга олишга уринишни рад этиш бўйича ўзининг принципиал позициясига содиқ қолишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада полиция намойишларга қўшилгани, Куба ва АҚШ баёнот бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026