Жаҳон | 08:16 / 24.01.2019
7675
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Трампдан мактуб олди

Фото: EPA

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампдан мактуб олди, дея хабар беради Корея Марказий телеграф агентлиги.

Таъкидланишича, КХДР раҳбарига Трампдан мактубни Вашингтонга иккинчи Америка-Корея саммитини муҳокама қилиш учун борган партия МҚ раиси ўринбосари Ким Ен Чхор топширган.

«Ким Ен Чхор Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг шахсан ўзи томонидан ёзилган мактубни топширди», - дейилади агентлик сайтида.

Корея Марказий телеграф агентлигидан қайд этишларича, Ким Чен Ин Трампнинг «ажойиб хабари»дан «қониққан». Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси «бир нечта масалаларда АҚШ билан келишувга эришиш бўйича ноодатий қатъият ҳамда иродани билдирган».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таҳлилчилар КХДРда махфий ракета базасини топишганди.

Мавзуга оид