Россия АҚШни Венесуэла ишига ҳарбий томондан аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди
Россия АҚШни Венесуэланинг ишларига ҳарбий аралашувдан огоҳлантиради, бу ҳалокатли ҳолатга олиб келиши мумкин, деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари В. Рябков. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Аввалроқ Венесуэлада мухолиф парламент - Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилгани ва АҚШ президенти Дональд Трамп уни қонуний президент сифатида тан олгани хабар қилинганди.
Шу билан бирга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Лотин Америкаси мамлакатида кузатилаётган норозилик намойишлари фонида венесуэлалик ҳамкасби Николас Мадурони қўллаб-қувватлаши ҳақида айтди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг расмий вакили Иброҳим Калин твиттердаги саҳифасида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, Эрдўған Венесуэла раҳбари билан боғланиб, унга қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган.
«Биродарим Мадуро, ҳаммаси жойида бўлади! Биз сиз билан биргамиз», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради Калин.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Туркия давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга олишга уринишни рад этиш бўйича ўзининг принципиал позициясига содиқ қолишда давом этади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024