Жаҳон | 11:37 / 26.01.2019
17814
2 дақиқада ўқилади

Англия Банки Венесуэла олтинини қайтаришдан бош тортди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Англия Банки Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукуматига 1,2 миллиард долларга тенг бўлган олтин ёмбиларни қайтаришдан бош тортди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Англия Банкининг қарорига АҚШ позицияси таъсир кўрсатди. Хусусан, давлат котиби Майк Помпео ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Британия томонини «Мадуро режимини ташқи активлардан узиб қўйиш»га чақирган.

Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати хорижий активларни мухолифат етакчиси Хуан Гуайдога беришга ҳаракат қилмоқда, у ўзини вақтинча президент сифатида эълон қилди. Вашингтоннинг фикрига кўра, бу сиёсатчига ҳукуматни янада самарали назорат қилиш имконини беради.

Лондонда сақланаётган олтин ёмбилар Венесуэлага хорижий захираларда тегишли бўлган саккиз миллиард долларнинг катта қисмини ташкил этади. Таъкидланишича, бошқа активлар қаерда сақланаётганини аниқлаш деярли имконсиз. Маълумки, активлар бир қисми Туркияда жойлаштирилган бўлиши мумкин ва АҚШ Анқарани олтин етказиб бериш бўйича канал бўлишни тўхтатишга мажбурламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо Мадуро билан музокаралардан бош тортгани, АҚШ ўз шартини маълум қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид