07:34 / 26.01.2019
12087

«МЮ» ғалабалар сериясини давом эттирди. Сульшер «Арсенал»ни Англия Кубогидан чиқариб юборди

Фото: Manchester United/Getty Images

Англия Кубогида 1/16 финал ўйинлари бошланди.

25 январь куни бу босқичдаги энг кучли жуфтликнинг ўзаро ўйини ўтказилди, «Арсенал» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учади. 

21-дақиқадаёқ Унаи Эмери мажбурий ўзгариш қилишига тўғри келди: Сократис Папастатопулос жароҳат олди ва унинг ўрнин Шкодран Мустафи эгаллади.

31-дақиқада «Манчестер Юнайтед» сафида «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Алексис Санчес ҳисобни очди, 33-дақиқада Жесси Лингард манчестерликларнинг устунлигини оширди, икки голга ҳам Ромелу Лукаку ассистентлик қилди. Биринчи бўлим охирида Пьер-Эмерик Обамеянг Александр Ляказеттнинг пасидан кейин ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда лондонликлар яна бир йўқотишга учради, мезбонлар сардори ва асосий марказий ҳимоячиси Лоран Косельни жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этди ва унинг ўрнини яримҳимоячи Маттео Гендузи эгаллади.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар дарвозабони Серхио Ромеро ишончли ҳаракат қилиб, бир неча сэйвлар амалга оширди ва жамоаси ғалабасини таъминлади. Ўйин охирида Антони Марсиял учинчи голни уриб, якуний ҳисобни ўрнатди. 

Оле Гуннар Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги ғалабали серияси давом этади, «қизил иблислар» у бошқарувга келганидан буён фақат ғалаба қозонмоқда - 8 ғалаба (АПЛ ўйинларида 6та, Англия Кубогида 2та).

«Манчестер Юнайтед» турнирнинг 1/8 финалига йўл олди, «Арсенал» Англия Кубоги учун курашдан чиқиб кетди.

Турнирнинг 1/32 финалида манкунианликлар ўз уйида «Рединг»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди, Унаи Эмери жамоаси сафарда «Блэкпул» дарвозасига 3та гол йўллаганди (3:0).

25 январь куни 1/16 финал доирасида яна бир учрашув ўтказилди, «Бристоль Сити» «Болтон»ни 2:1 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга чиқди.

Бугун бу босқичда «Манчестер Сити» «Бёрнли» билан, «Тоттенҳэм» – «Кристал Пэлас», «Челси» эса «Шеффилд Уэнсдей» билан ўйнайди. «Ливерпуль» ўтган босқичда «Вулверҳэмптон»га ютқазиб, турнирни тарк этганди.

Англия Кубоги
1/16 финал
Арсенал – Манчестер Юнайтед 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 31 Санчес, 0:2 – 33 Лингард, 1:2 – 43 Обамеянг, 1:3 – 82 Марсьяль.
Арсенал – Чех, Косьельни (Гендузи, 64), Папастатопулос (Мустафи, 21), Колашинац, Рэмзи, Мэйтленд-Найлз, Ивоби (Ўзил, 64), Торрейра, Чака, Ляказетт, Обамеянг.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Шоу, Янг, Линделеф, Погба, Матич, Лингард (Жонс, 88), Эррера, Санчес (Марсияль, 72), Лукаку (Рэшфорд, 72).
Огоҳлантиришлар: Косьельни (54), Янг (68), Лингард (76), Колашинац (86), Рэшфорд (86), Гендузи (90) 

Бристоль Сити – Болтон 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 6 Биверс, 1:1 – 8 О`Дода, 2:1 – 30 Элиассон.
Бристоль Сити – Филдинг, Калас, Дасилва (Келли, 83), Райт, Бейкер (Пизано, 77), Моррелл, Пэк, Палмер (Браунхилл, 74), Элиассон, О`Дода, Дьедиу.
Болтон – Мэттьюз, Хоббс, Биверс, Литтл, Ольковски, Лоу, Коннелл (Доналдсон, 83), Нун, Притчард (Амеоби, 64), Мерфи (О`Нил, 76), Мадженнис.
Огоҳлантиришлар: Нун (63), Пэк (66), Мерфи (69), Амеоби (79).

Top