«Турк оқими» Украина учун энг хавфли лойиҳа сифатида тан олинди
«Турк оқими» газ қувури Украина учун энг хавфли лойиҳа сифатида тан олинди. Бу ҳақда «Новое время» нашри Украина ҳукумати ҳузуридаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича Маслаҳатчилар стратегик гуруҳининг энергетика бўйича эксперти Карел Гирманга асосан хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, «Шимолий оқим - 2» Киевга нисбатан камроқ хавф туғдиради. Бу шу билан боғлиқки, у қурилгач газ жанубий Европа мамлакатларига етказиб берилмайди. Бунинг натижасида Украина транзитнинг бир қисмини сақлаб қола олади. Шу билан бирга, «Турк оқими» биринчи тармоғи ишга туширилгандан сўнг, бу муаммони осонгина ҳал қилиш мумкин.
«Турк оқими» деярли қурилиб бўлинган. Биринчи тармоқ аниқ ишга туширилади. Бу ерда, афсуски, Украина томони бу курашда мағлуб бўлди», - деди Гирман.
Экспертнинг таъкидлашича, у ишга туширилгандан сўнг, Украина Россиядан газ транзитини тўлиқ йўқотади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина МДҲдан икки ой ичида чиқиб кетишга қарор қилганди.
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024