Жаҳон | 15:26 / 28.01.2019
16204
1 дақиқада ўқилади
Абэ Курил ороллари бўйича битим қандай шартда имзоланишини айтди
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, Россия ва Япония жанубий Курил ороллари бўйича тинч битим имзолашнинг уддасидан чиқа олади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бу унинг парламент очиқ сессияси вақтидаги чиқиши давомида рўй берган.
«Бизнинг халқлар ўзаро ишонч ва дўстликни чуқурлаштириб, ҳудудий муаммога ечим топади ҳамда тинч битимни имзолайди», - деди Абэ.
Шу билан бирга, Япония етакчисининг ишонч билдиришича, битим 1956 йилги Қўшма декларация бандлари асосида имзоланади. Аниқлик киритилишича, бу ҳужжатда Токиога Курил ороллари жанубий қисмини бериш истисно этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликлар Курил ороллари бўйича ўз фикрини билдирганди.
Мавзуга оид
00:06
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024