14:17 / 28.01.2019
9162

Африка Кубоги тақвими Рамазон ойи туфайли ўзгартирилди

Фото: Getty Images

2019 йилги Африка Миллатлари Кубогининг бошланиш санаси бир ҳафтага кечиктирилди.

AFP хабарига кўра, мусобақа 13 июнь - 15 июль кунлари эмас, балки 21 июнь - 19 июль кунлари ўтказилади. Шимолий Африканинг бир қанча мамлакатлари Рамазон ойидан сўнг, футболчиларга қисқа танаффус сўрагани боис, шундай қарор қабул қилинди. 2019 йилда рўза ойи 5 майда кириб келиб, 4 июнгача давом этиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Африка Миллатлари Кубоги Мисрда ўтказилади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 12 апрель куни Қоҳирада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу турнирда тарихда илк маротаба 24та терма жамоа иштирок этади.

Top