Жаҳон | 12:00 / 28.01.2019
7239
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэланинг Гуайдо томонидан тайинланган вакилини тан олди

Фото: commons.wikimedia.org/Senado Federal

Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо томонидан тайинланган, ушбу давлат ҳукуматининг Қўшма Штатлардаги ишончли вакили Карлос Альфредо Веккьони тан олди. Бу ҳақда давлат котиби Майк Помпео хабар берган.

Веккьо Венесуэла номидан АҚШда дипломатик масалалар билан шуғулланади, дейилади 27 январь, якшанба куни эълон қилинган хабарда. Бу ҳақда Reuters маълумот тарқатди.

Аввалроқ, 28 январь куни, икки ҳафта олдин Дональд Трамп республикачи сенатор Линдси Грэм билан Венесуэлада ҳарбий куч ишлатиш имконияти ҳақида гаплашгани маълум бўлганди. Грэмнинг сўзларига кўра, президент унинг Жанубий Америка мамлакатида куч ишлатиш бўйича фикри ҳақида қизиққан. Сенатор бу масалада эҳтиёткор бўлишга чақирган, сабаби «муаммолар юзага келиши мумкин».

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Гуайдо Мадуро билан музокаралардан бош тортгани, АҚШ ўз шартини маълум қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид