Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Huawei’га расмий айблов билан чиқди. ФТБ Хитой бунга алоқадор эмаслигини маълум қилди
АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчи Мэтью Уитакернинг хабар қилишича, Америка томони Канададан Хитойнинг Huawei компанияси директори Мэн Ваньчжоу экстрадиция қилинишига эришмоқчи. Унинг нутқи C-Span томонидан трансляция қилинди.
Фото: REUTERS
Таъкидланишича, Huawei ва Вэньчжоуга 23та банд бўйича айблов қўйилган. Гап саноат жосуслиги, хусусан, 2012 йилда Американинг T-Mobile компаниясидан тижорат маълумотларни ўғирлашга уриниш ҳақида кетмоқда.
Аниқлик киритилишича, Ваньчжоуга қарши 13та қўшимча жиноят бўйича ҳам айблов қўйилган. Улар орасида «Эрон бўлинмаси билан муносабатлар» ҳақида нотўғри маълумот тақдим этиш бор, уни аслида компания ўзига ўзи сотган.
Қўшма Штатлар ФТБ директори Кристофер Рэйнинг маълум қилишича, Америка томони ХХРни жиноятларга алоқадор, деб ҳисобламайди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, айблов хулосасида гап Хитой томонининг қандайдир ҳаракатлари ҳақида бормаган.
«Биз Хитой ҳукумати томонидан бирон бир жиноий ҳаракат юз берганини назарда тутмаяпмиз», - дея айтиб ўтган АҚШ бош прокурори в.б. Мэтью Уитакер.
Ўз навбатида, Huawei компанияси ОАВ учун баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, компания бугун қўйилган айбловлар ҳақида эшитиб, чуқур афсусланган. Мэн ҳибсга олинганидан сўнг, компания АҚШ Адлия вазирлиги билан Нью-Йорк шарқий округида суриштирув жараёнини муҳокама қилиш учун имконият қидирган, аммо бу талаб тушунтиришсиз рад этилди.
Вашингтон Ғарбий округида тижорат сири бўйича айблов хулосасида келтирилган сабаблар бунга қадар фуқаролик даъвосида кўриб чиқилган, у Сиэтлдаги суд маслаҳатчилари тижорат сири бўйича даъво юзасидан ҳам зарарни, ҳам атайин ҳаракат қилиш юзасидан ҳеч қандай ҳолатни аниқламаганидан сўнг, томонлар ечими билан тугаган.
Компания ўзи ёки шўъба компанияси, ёхуд филиали айблов хулосаларининг ҳар бирида қайд этилган, АҚШ қонунчилигини бузиш бўйича қандайдир ҳаракатлар содир этилганини рад этди. Шунингдек, компания Мэн томонидан қандайдир қоидабузарлик содир бўлгани ҳақида маълумотга эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шаҳзода Чарльзнинг хайрия жамғармаси Huawei пулларидан бош тортганди.
Мавзуга оид
11:41
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026