Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоронинг тарихий обидаларидаги ёзувлар ва чиқиндихонага айланган истироҳат боғи — фото
Бухоронинг қадим тарихий ва меъморий обидалари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сайёҳларни доимо ўзига жалб этиб келган. Бухоро шаҳридаги ёдгорликлар, танг кўчаларини кезганда ажиб қадимийликни ҳис қилиб, кишида ажойиб таассуротлар уйғонади.
Айниқса, дунёга машҳур тарихий обидалар, энг қадимий ва чиройли ёдгорликлар сизга узоқ тарих саҳифаларидан сўзсиз ҳикоялар сўйлайди.
Аммо тарихий обидаларни завқ билан томоша қилар экансиз, айрим ёзувлар таъбингизни хира қилади. Тўғриси, қадимий ёдгорликларга илиб қўйилган баъзи ёзувларни сайёҳлар тугул ўзимиз ҳам ўқий олмаймиз. Бу ёзувлар ўзига хос топишмоққа ўхшайди. Амаллаб нима ёзилганини топиб оласиз.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва сайёҳларни кенг жалб этиш юзасидан қатор чора-тадбирлар олиб борилаётган бир пайтда бу каби жиддий нуқсонларга йўл қўйиш фақат сайёҳлар кулгисига сабаб бўлади. Озгина эътибор билан ҳал қилса бўладиган бу ҳолат туфайли юртимиз меҳмонлари олдида уялиб қолишимиз ҳеч гап эмас.
Келинг, суратлардаги ёзувларни сиз ўқишга ҳаракат қилиб кўринг-чи?





Ёзувлари ҳаминқадар бўлган Бухоро вилояти истироҳат боғи ва унинг атрофидаги чиқинди уюмлари сайёҳлар ва вилоят меҳмонларига етарли «хулосалар»ни тақдим этади.








Кунлар исиши билан сайёҳлар оқими янада кўпаяди. Туризм соҳаси масъуллари, Бухоро вилояти ва шаҳри мутасаддилари бу ҳолатларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратишига умид қиламиз.
Бардошбек САМАД ўғли,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026