Жаҳон | 15:13 / 30.01.2019
16386
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг Россия ва ХХР таҳдид экани ҳақидаги баёнотига жавоб берди

Фото: ТАСС/Иванов Артем

Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан Америка томонининг ХХР ва Россия глобал хавфсизликка таҳдид солиши тўғрисидаги баёнотини рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, гап дунёдаги вазиятга таъсир қилувчи қудратли давлатлар ҳақида кетмоқда, уларнинг ҳамкорлиги эса умумий хавфсизлик ва барқарорликка ёрдам беради.

«ХХР ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўз ривожида мисли кўрилмаган юқори даражага етди, бизнинг мамлакатларимиз ҳар томонлама шериклик алоқаларини қўллаб-қувватламоқда», - деди Шуан.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой - Россия ҳамкорлиги бошқа мамлакатларга босим ўтказиш ёки қарама-қаршиликни назарда тутмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой қирғоқларида АҚШ ҳарбий кемалари пайдо бўлганди.

Мавзуга оид