Футбол клублари 2018 йилда трансферларга рекорд даражада маблағ сарфлади
ФИФА 2018 йил учун футболчилар трансферлари бўйича маълумотларни эълон қилди.
Ўтган йил футбол клубларининг янги ўйинчиларни харид қилишга жами харажатлари 7,03 млрд долларни ташкил қилган. Бу сумма 2017 йилдагига нисбатан 10 фоиз кўпроқни ташкил қилади. 2 йил аввал ушбу мақсадда 6,37 млрд доллар сарфланган.
Ўтган йилнинг энг қимматбаҳо хариди Килиан Мбаппе бўлган. “Монако”дан “ПСЖ”га 2017 йилдаёқ ижара асосида ўтган футболчининг клубга тўлақонли ўтиши учун 180 млн евро тўланган.
Харидлар учун тўланган пулларнинг 78,2 фоизи Европанинг УЕФАга кирувчи клублари ҳиссасига тўғри келган. 31 та клуб трансферлар учун 50 млн доллардан кўпроқ пул сарфлаган. Ўтган йил умумий ҳисобда 3974 клуб трансфер амалга оширган.
Трансферлар сони 2017 йилдаги рекордни янгилаган ва 16,5 мингтани (2017 йилда 15,6 мингта) ташкил қилган. Трансферлар бозорида энг катта мусбат балансга (467,.2 млн доллар) француз клублари, энг катта манфий балансга (1,05 млрд доллар) инглиз клублари эга бўлган.
Европа трансфер дарчаси 1 январдан бошланади.
Қайд этиш жоизки, 2019 йил бошида бир неча шов-шувли трансферлар амалга оширишга улгурилди. Жумладан, Леандро Паредес “Зенит”дан “ПСЖ”га 52 млн долларга, польшалик ҳужумчи Кшиштоф Пьонтек “Милан”га 39 млн долларга ўтган. Яримҳимоячи Френки де Йонг 85 млн долларга ёзда “Барселона” ўйинчисига айланади, Дортмунднинг “Боруссия” клуби яримҳимоячиси Кристиан Пулишич эса 73 млн долларга “Челси”га ўтади.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024