Қозоғистон ўз ташувчисини «Бишкек-Тошкент» автобус рейсига киритишни талаб қилди
Қозоғистон ўз ҳудуди орқали «Бишкек-Тошкент» транзит автобуси ўтишини тақиқлади. Бу ҳақда ОАВ Қирғизистон ташувчиси - «Транс-Союз-Азия» ОАЖга асосан хабар бермоқда. Қирғизистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистон томони «Бишкек-Тошкент» рейсидаги автобусларни ўтказмаётганини тасдиқлаган.
Қирғизистон ОАВ маълумотига кўра, 2018 йил декабрида ташувчилар йўловчиларнинг илтимосига кўра ҳаракатланиш жадвалини бироз ўзгартирдилар. Бироқ, Қозоғистон томони бу мувофиқлаштирилмай қилиниши ноқонуний эканлигини билдирган. Ташувчилар барча керакли ҳужжатларни тайёрлаб, уларни Қозоғистон расмийларига жўнатишди. Лекин жавоб ҳали олинмаган.
ОАВдан қайд этишларича, Қозоғистон Транспорт қўмитаси қозоқ ташувчисини «Бишкек-Тошкент» халқаро йўналишида хизмат кўрсатишга киритишни таклиф қилган. Хабарларга кўра, ҳозир музокаралар давом этмоқда.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистоннинг ўз компаниясини рейсга қўшиш бўйича талабини ҳам тасдиқламаган, ҳам рад этмаган. Таъкидланишича, музокаралар давом этмоқда.
Қирғизистон ва Ўзбекистон 2018 йил май ойида Бишкекдан Тошкентга ва тескари йўналишда автобус қатновини йўлга қўйди - бу икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги музокаралардан кейин юз берди. Ўзбекистондан рейсларни Mironshox Grand Trans, Қирғизистондан «Транс Союз-Азия» ташувчиси амалга оширмоқда.
Йўналиш узунлиги 601 км бўлиб, автобус тўртта чегара постларидан ўтади: Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги «Чалдовар» ҳамда «Супатай Ботир», шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек Жоли» ҳамда «Ғишт кўприк».
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
20:54 / 11.11.2024