Европарламент Гуайдони президент деб тан олди
Европа парламентининг 439 депутати Хуан Гуайдони Венесуэла муваққат президенти деб тан олувчи резолюцияни қўллаб-қувватлади. Қонун чиқарувчи ташкилотнинг 104 аъзоси эса қарши овоз берган.
«Европарламент Гуайдони мамлакатнинг қонуний президент дея тан олиш учун овоз берди», — дейди Европарламент раиси Антонио Таяни.
Резолюцияда 35 ёшли сиёсатчини мамлакатда адолатли ва эркин сайловлар ўтгунига қадар давлат раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида келтирилади. Ҳужжатда Николас Мадуронинг инаугурацияси “ҳукумат узурпацияси”, дея аталган.
Парламент аъзолари инқироз даврида зўравонликка қарши чиқмоқда ва намойишлар пайтида ҳалок бўлган фуқаролар иши бўйича БМТни тергов бошлашга чорламоқдалар.
Европарламент қарори ҳукумат идоралари учун мажбурий ҳисобланмайди ва фақат тавсия сифатида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни агарда саккиз кун ичида Венесуэлада президент сайлови бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинмаса, Европа иттифоқи давлатлари Хуан Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти сифатида тан олишга тайёрлигини билдирганди.
Мавзуга оид
09:10 / 05.11.2024
Европарламент Майя Сандунинг РФ устидан ғалабаси ҳақида маълум қилди
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024