Ўзбекистон | 17:10 / 01.02.2019
5959
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дунёнинг топ-5 сайёҳлик кўргазмаларидан бирида иштирок этмоқда

31 январь куни Истанбулдаги йирик EMITT 2019 Шарқий-Ўрта ер денгизи, саёҳат ва туризм халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот учун: EMITT тадбир дунёнинг энг йирик сайёҳлик кўргазмаларининг бешталигига киради ва ҳар йили соҳадаги 50 мингдан зиёд  профессионалларни жалб этади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Tüyap Fair Convention and Congress Center Istanbul кўргазмалар залининг павильонида намойиш этилган миллий стенд Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳамда мамлакат сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг туркиялик маслаҳатчиси Содиқ Бадак бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари кўргазма меҳмонларини Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти  ҳақидаги маълумотлар билан таништиришди. 

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирок этиб, сайёҳлик тадбирларининг аҳамиятига тўхталиб, туризм ҳар бир давлат иқтисодиётида етакчи йўналиши эканлигини таъкидлади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

«EMITT янги ҳамкорлар билан учрашиб, туризм соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва тенденциялар ҳақида кўпроқ маълумот олиш, бозор йўналишларини ўрганиш имконини беради», – дейди маданият ва туризм вазири.

Тадбир доирасида ташкилотчилар билан EMITT форуми ташкил этилиб, унда туризм саноатининг дунёвий ва минтақавий масалалари муҳокама этилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Кўргазманинг тўрт кунлик дастури доирасида тадбир иштирокчилари ўртасида панель сессиялар ва B2B ишчи учрашувларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид