Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сайёҳларга қулайлик учун илк йўл кўрсатувчи пилон ўрнатилди
Тошкент шаҳрида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида илк йўл кўрсатувчи пилон ўрнатилди. Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти вакилларидан олинган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Сайёҳлар ўз манзилларига тез ва осон етиб бориши учун қулай шароитларни яратиш мақсадида Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти “Медиа люкс” хусусий корхонаси реклама агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон” меҳмонхонаси яқинига замонавий йўл кўрсатувчи пилонни тажриба тариқасида жойлади.
Пилонда сайёҳлар учун пойтахт харитаси акс этган бўлиб, унда шаҳардаги барча диққатга сазовор жойлар ҳамда туризм инфратузилмалари белгилаб қўйилган.
Бундай пилонлар дунёнинг барча ривожланган мамлакатларининг туристик шаҳарларида ўрнатилган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026