Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Вазирлар Маҳкамасининг Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг:

а) 2-банд:

олтинчи хатбоши (ҳозирда - арзон уй-жой — хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар, аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«арзон уй жой — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жойлар, 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;