13:46 / 02.02.2019
75112

Самарқандда номаълум шахслар «Халқ банки» биносига киришга уринди. Воқеа ўқ узиш ва қўлга олиш билан якунланди

Фото: KUN.UZ

2019 йил 30 январь куни тунги соат 00.30ларда Пайариқ туман ИИБга Пайариқ тумани ИИБ Қўриқлаш бўлинмалари отряди ходими томонидан хабар берилган.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Пайариқ тумани Самарқанд кўчаси 50-уйда жойлашган туман “Халқ банки” биносида хизмат олиб борилаётган вақтда номаълум шахс яширин равишда киришга уринган ва у ушланган.

Воқеа жойига дарҳол тергов тезкор гуруҳи етиб келган. “Халқ банки”га киришга уринган шахс Пайариқ тумани, Гулистон қишлоғида яшовчи фуқаро эканлиги маълум бўлди. Гумонланувчи ушланганида, ёнида 30 ва 15 см келадиган, учлари ўткирланган темир жисмлар, пичоқ, қўлқоплар, полиэтилен сумка ва бошқа буюмлар борлиги аниқланган.

Шунингдек, ички ишлар ходими 2019 йил 30 январь куни соат тунги 00.10ларда, хизмат олиб бораётганида, банкнинг орқа ҳовлисида кириш эшигини юқори қисмидан номаълум шахснинг қўллари билан эшикни очишга уринаётганини сезиб, зудлик билан эшик олдига боради. 

Эшикни очиб орқа ҳовлига чиқади ва банкка киришга уринган номаълум шахс қочаётган вақтида, унга ўзига бириктирилган қуролини ўқланганини айтиб “Тўхта отаман”, деб огоҳлантириш берган. Номаълум шахс қочишни давом эттиргандан сўнг, қуролидан бир маротаба юқорига қараб ўқ узган ва унга ерга ётишини талаб қилган. Шундан сўнг номаълум шахс жойида тўхтади. Бирга хизмат олиб бораётган шериги, яъни, Пайариқ туман ИИБ Қўриқлаш бўлинмалари отряди ходими билан биргаликда уни ушлаган.

Top