Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калуга яқинида болалар автобуси ағдарилиб кетди. 7 киши ҳалок бўлди
RUSSIA EMERGENCIES MINISTRY/TASS
3 февраль куни тонгда Россиянинг Калуга области ҳудудида, «Калуга-Вязьма» йўналишида ҳаракатланаётган болалар автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. «МАН» русумли автобус йўлнинг 128-километрида ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, шундан 3 нафари болалардир.
Маълум қилинишича, автобус ҳалокатига йўллар музлагани сабаб бўлган.
Бу автобусда Ярцеводаги мусиқа мактаби болалари Калуга шаҳрига, конкурсда қатнашиш учун кетаётганди.
Айни вақтда ФВВ ходимлари воқеа жойида қутқарув ишларини якунлашган, 28 киши шифохонага ётқизилган, шундан 24 нафари болалардир.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда жами 48 киши бўлган, шундан 33 нафари болалар.
Автобус ҳайдовчиси қўлга олинган ва дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Мавзуга оид
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
10:15 / 26.01.2026
Аҳмад Дониш кўчасида тўртта автомобил тўқнашди
08:30 / 26.01.2026