Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистонда «Яндекс.Такси»га қарши чиқишди
Фото: Владимир Астапкович / РИА Новости
Чеченистонлик таксичилар республика бозорига «Яндекс.Такси» агрегатори кириб келишига қаршилик билдириб ҳукуматга мурожаат билан чиқишди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Мурожаат ташаббускорларидан бири «Грозненское такси» сервиси раҳбари Саламу Мехтиев бўлди. Унинг сўзларига кўра, Чеченистон таксичилари тайёр бозорга кириб келадиган йирик иштирокчи билан рақобат қилишга тайёр эмас. Нашрнинг қайд этишича, бу мурожаатни ҳукумат қўллаб-қувватлаган.
Мазкур вазиятга «Синие ведерки» ҳаракати координатори Пётр Шкуматов ҳам эътибор қаратди. У Facebook саҳифасида агрегаторлар одатда янги ҳамкорларига манфаатли ҳамкорлик шартларини таклиф қилишини, аммо таксопарк мижозлар базасидан маҳрум бўлганидан сўнг шартларни ўзгартиришини ёзди.
Нашрга фикр билдирган экспертлар ҳам агрегаторлар кўпинча ҳайдовчиларга йўловчи ташиш қийматини субсидия қилишини тасдиқлашган. Аммо кейинчалик субсидиялар тўхтайди, ҳайдовчи учун йўловчи ташиш рентабеллиги эса энг қуйи даражагача тушиб қолади.
Мавзуга оид
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
02:36 / 06.12.2025
Дронлар Чеченистондаги «Грозний-Сити» комплексига ҳужум қилди
14:53 / 12.11.2025