Давлат пенсияларини тайинлаш жараёни соддалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш фуқароларнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри базаси асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгиланишича, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этилади.
Давлат солиқ қўмитаси:
2019 йил 10 февралга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда фуқароларнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотга Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини юритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритади ва уни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига жорий этади;
фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024