Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ 1990-1991 йилги босқини учун Кувайтга 300 миллион доллар тўлади
Ироқ 1990-1991 йилллардаги босқини, босқин натижасида айрим шахслар, компаниялар ва ташкилотларга етказилган зарарни қоплаш учун Кувайтга 300 миллион доллар тўлади, деб ёзади al-Rai газетаси.
Бағдод 2018 йил апрелида Кувайтга тўловларни амалга оширишни қайтадан бошлади. Ироқдаги вазиятнинг ёмонлашгани сабабли 2014 йил октябрда тўлов тўлаш вақтинчалик тўхтатилганди. Ўшанда 90 миллион доллар тўланганди. Маълум қилинишича, Ироқ Кувайтга жами 47,9 миллиард доллар тўлаган ва 4,5 миллиард доллар қарзи қолган. Газета хабарига кўра, Бағдод ҳар уч ойда 300 миллион доллардан тўлаши керак.
Ироқнинг Кувайтга ҳужуми 1990 йил 2 августда амалга оширилган. 1991 йил 17 январда АҚШ Ироққа қарши "Саҳродаги бўрон" операциясини бошлаган. Операция 41 кун давом этган ва 6 март куни сулҳ тузилган.
Мавзуга оид
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026