Пора эвазига танишини қутқариб қолмоқчи бўлган шахс ушланди
Жорий йилнинг 1 февраль куни Фарғона вилояти Боғдод тумани ИИБ ходими вилоят ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан айбланиб, қидирувда бўлган Бордон қишлоғида яшовчи Г.Р. исмли аёл шу йилнинг 1 февраль куни туман ҳудудида ушланган вақтида унинг Қўқон шаҳрида яшовчи Д.И. исмли аёл таниши ишни ижобий ҳал қилиб беришни сўраб, эвазига 200 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Ушбу билдирги юзасидан Боғдод тумани ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Д.И. ходимга хизмат хонасида маълум миқдордаги пулни пора сифатида бераётган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:42 / 05.11.2024