16:04 / 04.02.2019
20533

Тўрт карра олимпия чемпиони вафот этди

Фото: AFP

Трамплиндан чанғида сакраш бўйича тўрт карра олимпия чемпиони финляндиялик Матти Нюкянен вафот этди.

Iltalehti маълумотига кўра, у 1984 йилги Олимпия ўйинларида 90 метрлик трамплинда олтин медални қўлга киритган ҳамда 1988 йилги Олимпиадада (70 м, 90 м ва жамоавий мусобақаларда) уч марта тенгсиз деб топилган. Бундан ташқари, Финляндия вакили тўрт карра жаҳон чемпиони (1982, 1985, 1987, 1989) ва «Тўрт трамплин турне»сининг икки маротаба ғолиби (1983, 1988) ҳисобланади.

Жаҳондаги кўплаб давлатларнинг трамплиндан чанғида сакраш федерациялари спортчи вафоти муносабати билан таъзия изҳор этишган.

«Бизнинг чуқур ҳамдардлигимизни қабул қилинг», - дейилади ташкилотларнинг твиттердаги хабарида.

Top