Швециянинг Volvo компанияси машиналари юкхонасидаги электропривод билан боғлиқ муаммолар сабабли бутун дунёдан 167 минг автомобилини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Sveriges Radio маълум қилди.
Маълум қилинишича, XC60 моделлар қаторига тегишли,. 2018-2019 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар қайтариб олинади.
Компаниянинг огоҳлантиришича, совуқ ҳавода юкхона эшигини ҳаракатга келтирувчи элемент ишламай қолиши мумкин. Камдан-кам ҳолатда бу муаммо жароҳатга олиб келиши мумкин, бироқ ҳали бундай ҳолатлар қайд қилинмаган.
Аввалроқ жорий йилда компания ёнилғини узатиш тизимидаги носозлик сабабли 200 мингдан кўпроқ автомобилини қайтариб олишига тўғри келганди.















