Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ҳибсга олинди. Улар ўғирликда айбланмоқда
Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The Nation нашри хабар тарқатди.
Нашр маълумотларига кўра, покистонлик 35 ёшли Аҳмад полицияга ариза берган ва икки аёл ўзини тунаб кетганини хабар қилган. Унинг таъкидлашича, маҳаллий пабда икки аёлни учратган ва уларни меҳмонхонадаги ўз хонасига таклиф қилган. У уйғонганида пуллари, смартфони ва банк картаси аёллар билан бирга ғойиб бўлган.
Матбуот анжумани давомида Паттайя полицияси бошлиғининг маълум қилишича, 5 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 29 ёшли Наргиза Аҳмедова ҳамда 43 ёшли Насиба Сиддиқовани қўлга олишган.
Полициядан хабар беришларича, аёллар томонидан ижарага олинган квартирада ўтказилган тинтув вақтида полициячилар Samsung Galaxy S9 смартфони ва банк картасини топишган. Бу нарсалар покистонликка тегишлидир.
Бундан ташқари, Насиба Сиддиқова муддати ўтган визага эга бўлган. Аёлларга ўғирлик бўйича айблов қўйилди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026