Жамият | 15:29 / 09.02.2019
8927
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Шўртангазкимё» ишчисига нисбатан талончилик қилганлар ушланди

2019 йил 4 февраль куни соат 19:20ларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи А.К., Ш.А., Э.Н. ва Муборак туманида яшовчи Н.Ш. Мустақиллик кўчасида “Шўртангазкимё” мажмуаси ишчиси У.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 505 000 сўм пули ва “IPhone” мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахслар қўлга олинди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид