Самарқандда 1000 доллар эвазига МИБга ишга киритиб қўймоқчи бўлган бюро инспекторига суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат инспектори вазифасида ишлаб келаётган С.Н. МИБга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1000 доллар талаб қилганида қўлга олинди ва суд қилинди.
У Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Ш.Б. билан гаплашиб қолиб, уни 1000 АҚШ доллари эвазига Бюро органларига ваколатли шахслар орқали ишга киритиб қўйишни ваъда қилади.
С.Н. Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси тизимига ишга қабул қилиш масаласини бошқарма мансабдор шахслар орқали ҳал қилиб бериши эвазига Ш.Б. дан 1000 долларни Жомбой тумани «Самарқанд» маҳалласида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида тезкор-тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланади ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Судья Ф.Худойбердиев раислигида ўтказилган Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг очиқ суд мажлисида С.Н. айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам у Ш.Б. билан Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида талабалик давридан буён танишлигини, Бюро органларига ишга киришида амалий ёрдам бера оладиган танишлари йўқлигини, ушбу ҳақида Ш.Б.га ёлғон гапирганини, ўзини худди Бюро органларига ишга киритишда амалий ёрдам бера оладиган таниши бордек кўрсатганини гапириб берган.
Судланувчи С.Н. содир қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтган ва суддан қонуний енгиллик беришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан, С.Н.га узил-кесил 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан — давлат иштирокидаги ташкилот, муассаса, корхоналарда моддий ва мансабдорлик лавозимларида ҳамда Мажбурий ижро бюроларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
09:28 / 08.11.2024