Жаҳон | 10:04 / 11.02.2019
13593
1 дақиқада ўқилади

Пентагоннинг вақтинчалик раҳбари Афғонистонга тўсатдан келди

Фото: AP

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Шанахан Афғонистондаги Америка ҳарбий қўмондонлиги билан «Толибон» ҳаракати вакиллари ўртасида тинчлик тўғрисидаги музокаралар фонида учрашиш ниятида.

Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчининг таъкидлашича, Афғонистон халқи ўз келажагини, жумладан, толиблар билан муносабатлар нуқтаи назаридан мустақил равишда белгилаши керак.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, Оқ уйдан Афғонистондаги Америка қўшинлари сонини ҳозирги 14 мингдан қисқартириш бўйича кўрсатма келиб тушгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Афғонистонда толибларга қарши ҳужумларни кучайтиргани хабар берилганди.

Мавзуга оид