Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» довони бўйича ахборот хабарномаси билан чиқди.
Вазирлик сайтида айтилишича, Ўзгидромет маълумотига асосан, жорий йилнинг 14 февраль куни «Қамчиқ» довонида қор ёғиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, вақти-вақти билан қор кучайиши, туман тушиб, кўриниш 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с.гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўл музлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келиши, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши хабар қилинганди.












