Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда собиқ ички ишлар органи ходими етти йиллик курашдан сўнг фуқароликни тиклади
Бир қатор нашрларда етти йил муқаддам фуқароликдан ноқонуний тарзда маҳрум бўлган ва ишдан бўшатилган ички ишлар органи ходими самарқандлик Хуршида Жалилова ҳақида маълумот берилганди.
Hook’нинг ёзишича, бир неча йиллик курашдан кейин Хуршида Жалилова ниҳоят фуқароликни тиклаган. 11 февраль куни у ва унинг ўғиллари Самарқанддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида биометрик паспорт олиш учун суратга тушишди.
«Апелляция суди уч мажлисда кўриб чиқилди», - деди Х.Жалилова.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларининг ҳаракати ва улар чиқарган қарор қонунга хилоф деб топилган.
Ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ ҳам ноқонуний ҳисобланади. Суд қарорига кўра, уни ишга тиклашлари ва 2012 йилнинг июнь ойидан бошлаб иш ҳақини тўлаб беришлари керак.
Ўз навбатида, Журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг ёзишича, Хуршида Жалилова Самарқандда туғилиб, вояга етган. У Тошкент Олий милиция мактаби курсанти Ҳабибулло Маматқуловга турмушга чиққан. Турмуш ўртоғини Ички ишлар вазирлиги 1989 йилда Қирғизистонга командировкага, яъни маълум муддат ишлашга юборади. Ўша пайтда Қирғизистон ҳам, Ўзбекистон ҳам бир мамлакат – собиқ иттифоқ ҳудудида эди.
Ўзган воқеалари вақтида у турмуш ўртоғи билан ўша ерда бўлган, турган уйлари ёниб кетиб, барча ҳужжатлари, жумладан паспорти ҳам кулга айланган. 1994 йилда Ҳ.Маматқулов Ўзбекистонга қайтиб, Наманган вилоят ички ишлар бошқармасига ишга киради. Кўп ўтмай у бу дунёни тарк этади. Х.Жалилова Самарқандга қайтади.
У барча ҳужжатларни тайёрлаб, тегишли текширувлардан ўтгач, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олади. Тарих йўналиши бўйича олий маълумоти бўлишига қарамасдан, турмуш ўртоғининг ишини давом эттириш мақсадида олий юридик маълумот олади ва ички ишлар тизимига ишга жойлашади. Х.Жалилова 16 йил давомида участка инспекторидан катта терговчигача бўлган йўлни босиб ўтади.
Бу воқеа 2012 йилда юз берган. Капитан Х.Жалиловага навбатдаги майор унвонини беришдан олдин унинг ҳужжатлари текширилганда, айрим мутасаддилар уни мавжуд қонунчиликни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган деган хулосага келишган. У ва унинг икки нафар ўғлининг етти йиллик сарсон бўлиб юришлари ана шу воқеа билан боғлиқ.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026