Эроннинг жануби-шарқидаги портлашда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг 20 дан кўпроқ ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди. 

Яна 20 киши яраланган. Маълум қилинишича, корпус автобусига террорчилар ҳужум қилган.

Ҳозирча бирорта террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.