Жаҳон | 14:17 / 14.02.2019
6855
1 дақиқада ўқилади

Помпео Эронга қаршилик қилмасдан туриб Яқин Шарқда тинчликка эришиб бўлмаслигини айтди

Фото: Laszlo Balogh/Getty images

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эронга қаршилик қилмасдан туриб Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиб бўлмаслигини айтди.

У Варшавада бўлиб ўтаётган Яқин Шарқ бўйича конференцияда ана шундай баёнот берди.

"Эронга қаршилик қилмасдан туриб Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликка эришиб бўлмайди. Бунинг шунчаки иложи йўқ", - деди Помпео ва Эроннинг Ливан, Яман, Сурия ва Ироқдаги "ёвуз таъсири"ни эслатди.

"Исроил бош вазири ва етакчи араб давлатларининг ташқи ишлар вазирлари ёнма-ён бўлишди ва ғайриоддий куч, аниқлик ва биргаликда Эрон режимининг умумий таҳдидига қарши фикр билдиришди", -деди у.

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Варшавада ташкил этилган мазкур конференцияни "ўлик туғилган" деб атади.

Мавзуга оид