Жаҳон | 08:10 / 15.02.2019
9953
2 дақиқада ўқилади

Трамп маъмуриятини судга беришди

Фото: Jacquelyn Martin/AP

АҚШдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари мигрантларга нисбатан сиёсати муносабати билан Америка етакчиси Дональд Трамп маъмуриятини судга берди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШга мамлакат жанубий чегараси орқали келаётган, асли Мексикадан бўлмаган мигрантлар уларнинг Қўшма Штатларда бошпана олиш бўйича сўровини кўриб чиқиш вақтида Мексикага қайта жўнатилиши қонунга зид ҳолат, деб ҳисоблайдилар. 

Калифорниядаги АҚШ Округ судига берилган даъво аризасида айтилишича, Америка маъмуриятининг сиёсати бошпана изловчи шахсларни хавф остига қўяди, шунингдек, уларнинг ҳимояга эга бўлиш ҳуқуқини бузади. Қайд этилишича, бу шахслар Америка ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳимояга эга бўлиши керак.

Америка фуқаролик эркинликларини ҳимоя қилиш уюшмаси ва бошқа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан даъво аризаси берилган, дея аниқлик киритади Reuters.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сонини маълум қилганди.

Мавзуга оид