Инфантино ЖЧ-2022да 48 жамоа иштирок этишига ишонч билдирмоқда
13-15 февраль куни Истанбулда 47 та футбол федерацияси президенти ва раҳбарлари иштирокидаги ФИФА саммити бўлиб ўтди. ФИФА президенти Жанни Инфантино саммит якунлари бўйича матбуот анжуманида ЖЧ-2022да иштирокчи жамоалар сонини 32тадан 48тага ошириш масаласига тўхталиб ўтди.
«Бу масалага оптимистик қараяпман. Бу осон кечиши мумкинми? Очиғини айтаман, осонликча ҳал бўлмайди», – деган Инфантинодан иқтибос келтирмоқда L’Equipe.
Қатар турнирни 32 жамоа иштирокида ўтказишга тайёрланмоқда. Агар қатнашчилар сони оширилса, у ҳолда ЖЧни минтақанинг бошқа давлатларида ҳам ўтказиш зарурати пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 48 терма жамоа иштирокидаги илк мундиал 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтиши тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
20:37 / 20.09.2023
Шавкат Мирзиёев ФИФА раҳбарини қабул қилди
19:07 / 20.12.2022
ЖЧ-2022 рамзий жамоаси. Мбаппе, Мартинес, Амрабат ва турнирнинг бошқа қаҳрамонлари
16:15 / 20.12.2022