Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Лукашенко бир жамоада ўйнашди (видео)
Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко 15 февралда Сочидаги “Шайба” муз аренасида хоккей бўйича ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.
Икки етакчи бир жамоада – “Йўлбарслар” жамоасида ҳаракат қилиб, “Айиқлар” жамоасини 16:1 ҳисобида тор-мор этишган.
Ушбу учрашув икки давлат раҳбарларининг уч кунлик музокараларига ўзига хос нуқта ясаган.


Учрашув 15 дақиқадан 3 тайм давом этган. Президентлар билан бир жамоада Лукашенконинг ўғли Николай ҳам бирга шайба сурди. Беларусь президенти ва ўғли музга 1-рақам, Путин эса 11-рақам остида чиқишган.
Путин ва ота-ўғил Лукашенко ўз ҳисобларига шайбалар ёзиб қўйишган. Дарвозанинг ишғол қилиниши билан якунланган бир қатор вазиятлар учовлоннинг биргаликдаги ҳаракатлари натижаси бўлган.

Лукашенко ва Путин биринчи марта биргаликда музга чиқишлари эмас. Россия президенти хорижий ҳамкасбларини хоккей ўйнаб туришга тез-тез чақириб туради.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026