ТИВ Тошкентда режалаштирилаётган халқаро конференция қандай шаклда бўлишини маълум қилди
Ташкилий қўмита маълумотларига биноан, 2019 йил 15 февраль ҳолатига кўра 130 га яқин хорижий экспертлар 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтадиган «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этишларини тасдиқладилар. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар 36 та мамлакат, 9 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, 71 та таҳлилий тузилмалар, 18 та давлат ташкилотлари ва парламентлар вакиллари ҳисобланади.
Конференция ҳамташкилотчиси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталя Герман тадбирда нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Форумда, шунингдек, Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, Жаҳон савдо ташкилоти бош директорининг ўринбосари Алан Вулф, АҚШ ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр, Хитой ҳозирги халқаро алоқалар академияси президенти Сзи Чжие, Афғонистон савдо ва саноат вазири ўринбосари Камил Сиддиқий ва минтақа муаммосига ихтисослашган бошқа нуфузли экспертлар ва таҳлилчилар иштирок этадилар.
Конференция пленар ва секцион мажлислар шаклида ўтиши режалаштирилмоқда.
Секцион мажлисларда экспертлар томонидан Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув ва экология, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024