Жамият | 10:50 / 18.02.2019
8306
1 дақиқада ўқилади

Эркинжон Турдимов 19 февраль куни Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 19 февраль куни Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, 19 февраль куни соат 09:00дан бошлаб, вилоят ҳокими раҳбарлигидаги барча вилоят ташкилотлари Пайариқ тумани, Қумчуқ маҳалласи, Ўйингоҳ кўчаси 19-уйда жойлашган «Пайариқ туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби» биносида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Ушбу манзилга келадиган мурожаатчилар ўз муаммолари, таклиф ва мулоҳазаларини вилоят ҳокимига билдириши мумкин бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид