Жаҳон | 08:31 / 19.02.2019
13630
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ ва Европа ўртасидаги бўлиниш кучаймоқда

Фото: REUTERS/Francois Lenoir

Франциялик журналистлар Сильви Кауфманн ва Томас Видернинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳамда Европа давлатлари ўртасида бўлиниш юз берган. Бу ҳақда улар Le Monde учун мақолада ёзишган.

Материал муаллифлари фикрига кўра, томонлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ва муносабатларнинг ёмонлашувидан Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси якунлари дарак беради. Хусусан, Европа Америка томонининг Теҳрон билан ядро битимидан чиқиб кетиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Европа АҚШ каби йўл тутиши ҳамда Эрон ядро битимидан воз кечиши кераклиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид